14:11 | 02.02.24

                       

ИИОнинг хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларига қўшимча ваколат берилди

Улар айрим шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш ҳуқуқига эга бўлади.

Президент томонидан имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда «Huquqiy axborot» Telegram каналида маълум қилинди.

Киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидаги вазиятларда маъмурий жавобгарликка тортиш учун ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларига зарур ваколатлар берилди:

  • болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш бўйича мажбуриятларни бажармаганликда;
  • жамоат жойларида тамаки ёки алкоголь маҳсулотини истеъмол қилганликда;
  • вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилганликда.

Бундан ташқари, хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларга тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган ёхуд уларни содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун маъмурий ҳуқуқбузарликни расмийлаштириш ваколати берилди.

Маълумот учун, қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: