19:43 | 24.02.24

                       

Инвесторлар учун барча имтиёзлар рўйхати ягона реестрда бўлади

2024 йил 1 июлдан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги сайтида маҳаллий ва хорижий инвесторларга берилган преференциялар ва имтиёзларнинг турлари, муддатлари, тартиби ва масъул органларни ўз ичига олган ягона реестр юритилади.

Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳаллий ва хорижий инвесторларга берилган преференциялар ва имтиёзларнинг ягона реестрини шакллантириш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

2024 йил 1 июлдан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги сайтида маҳаллий ва хорижий инвесторларга берилган преференциялар ва имтиёзларнинг турлари, муддатлари, тартиби ва масъул органларни ўз ичига олган ягона реестр юритилади.

Маҳаллий ва хорижий инвесторларга берилган преференциялар ва имтиёзларнинг долзарблигини кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ Ягона реестрнинг белгиланган схемага мувофиқ янгилаб борилишини ҳамда маҳаллий ва хорижий инвесторларга берилган преференциялар ва имтиёзларнинг долзарблиги кўриб чиқилишини ташкил этади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: