15:23 | 19.07.24
«Ипак йўли» туризм халқаро университетида қабул жараёнлари давом этмоқда.
«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети Ўзбекистонда туризм соҳасида ўқишни хоҳлаган талабаларга қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилди.
«Университет туризм, менежмент, археология, маданий мерос ва музейшунослик соҳасида кадрлар тайёрловчи етакчи давлат олий таълим муассасаси бўлиб, ҳозирги кунда 10 дан ортиқ бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича малакали кадрлар тайёрлаб келмоқда», дейилади хабарда.
Абитуриентлар қуйидаги телефон рақами орқали «Call-марказ»га мурожаат қилиб, ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олишлари мумкин:
Мурожаатлар маркази (Call-марказ) иш вақти душанба-жума кунлари соат 9:00дан 18:00 гача.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: