15:47 | 16.02.24
Президент топшириғи билан Ипотека дастури учун Андижонга қўшимча 100 миллион доллар ажратилади. Андижонда 190 та кўп қаватли уй-жой қуриб, 7 мингта оила янги хонадон билан таъминланади.
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан ўтказган йиғилишига кўра, 2024 йилда Андижонда 190 та кўп қаватли уй-жой қуриб, 7 мингта оила янги хонадон билан таъминланади.
Асака туманида «Янги Ўзбекистон» массивини ташкил этиб, 68 та уй қуриш, Шаҳрихон туманини ҳам «Янги Ўзбекистон» массивлари дастурига киритиш режалаштирилди.
Андижон, Асака ва Шаҳрихон шаҳарларида урбанизация дастури амалга оширилиши, аҳолиси 100 мингдан ошадиган Асака ва Шаҳрихон шаҳарлари вилоят бўйсунувига ўтказилиши белгиланди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: