22:04 | 04.12.23
Департамент Андижондаги фирибгарликни фош қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, Андижон вилоятининг Олтинкўл туманида фуқаро Ж.З. иккинчидан бир фуқаро А.Ю.нинг ишончига кириб, унга ўқишини Ўзбекистонга кўчириб беришни ваъда қилган.
Маълум бўлишича, Қирғизистоннинг Ўш давлат университетидан Андижон давлат қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институтига ўқишни кўчириб бериш эвазига 1 500 АҚШ доллар сўралган ва ушбу пулларни фирибгарлик йўли билан олаётганида фуқаро қўлга олинган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Навоий ва Фарғона вилоятида ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: