16:53 | 22.03.23
Cимпозиумда 5 та қитъадан 1000 дан ортиқ санъаткор иштирок этади
Истанбул шаҳрида 25–30 апрел кунлари Жаҳон хор мусиқаси симпозиуми бўлиб ўтади. Туркия Маданият ва туризм вазирлиги томонидан ташкиллаштирилаётган симпозиумда дунёнинг етакчи хор жамоалари ва мутахассислари иштирок этади.
Симпозиум Халқаро хор мусиқаси федерациясининг 6 йилдаги энг катта тадбири ҳамда пандемиядан кейинги биринчи жаҳон миқёсидаги йиғилиши бўлади. Бутунжаҳон хор мусиқаси симпозиумининг ўтказилишидан кўзланган асосий мақсад, ўзаро тажриба алмашиш, қўшиқ айтиш анъаналарини давом эттириш, санъат дунёсини ривожлантириш ва хор мусиқасининг дунё миқёсидаги даражасини оширишдан иборат.
Ўқишни тавсия қиламиз: Рамазон дўмбирачилари, анъанавий «гуллач» ва саҳаргача давом этадиган ўйин-кулгу — Истанбулда рамазон қандай нишонланади?
Қайд этилишича, симпозиумда 5 та қитъа вакиллари, жумладан, 28 давлатдан 50 дан ортиқ маърузачи, 1000 дан ортиқ санъаткор ва 2000 дан ортиқ иштирокчи жамланади. Симпозиумда Туркиядан 30 дан ортиқ хор жамоалари ҳамда хориждан махсус таклиф этилган 11 хор гуруҳлари иштирок этади. Турк ва чет эл хор жамоалари Беёғлунинг Галата Мавлевийлар уйи, Азиз Антуан черкови ва Гранд Пера каби тарихий масканларида ҳар оқшом 40 дан ортиқ чиқишлар намойиш этади.
Бутунжаҳон хор мусиқаси симпозиуми доирасида Отатурк маданият марказида Эстониядан Грамми мукофотига сазовор бўлган Эстония филармонияси хона хори, Индонезиядан Батавиа ва Мадригал хонандалари, Ливандан Файҳа миллий хори, Жоржия давлат университети қўшиқчилари чиқиш қилади. АҚШ ва габонлик Ле Чант Сур Ла Лоуэ, шунингдек, испаниялик Леноиа Кантика Корала, Пуэрто-Рикодан Орфеон Сан-Хуан Баутиста, Швециядан София вокал ансамбли, Тайвандан Тайпей филармониясининг камера хори, Ванкувер ёшлар хори, Канада ва Туркиядан давлат хори «Ўзгарувчан уфқлар» мавзуси доирасида Симпозиум учун махсус яратилган асарларнинг премьералари ижро этилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: