11:53 | 21.12.23

                       

Кимё халқаро университети ректори Жанпўлат Худойбергенов вафот этди

Собиқ Yeoju техника институтининг ректори, профессор Жанпўлат Худойбергенов 45 ёшида вафот этди.

Тошкент Кимё халқаро университети (собиқ Yeoju техника институти) ректори, иқтисодиёт фанлар номзоди, профессор Худойбергенов Жанпўлат Шомуротович 45 ёшида вафот этди.

Университет матбуот хизмати ректорнинг бугун, 21 декабр куни вафот этганини маълум қилди. Унинг ҳаётдан бевақт кетгани билдирилган, аммо ўлим сабаблари бўйича бошқа қўшимча маълумотлар айтилмаган.

Жанпўлат Худойбергенов 1978 йил 10 мартда Нукус шаҳрида туғилган. 2000 йилда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетини, 2001 йилда Бирмингем университети (Буюк Британия) ни тамомлаган.

2010-2014 йилларда Тошкент молия институти Ҳисоб ва аудит факултети декани лавозимида, 2014-2017 йилларда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида ишлаган. 2018 йилдан Yeoju техника институтининг ўқув ишлари бўйича проректори, 2019 йилдан Ўзбекистондаги биринчи хусусий олий ўқув юрти ректори лавозимида фаолият юритган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: