13:11 | 13.02.24
Литва Ўзбекистон фуқаролари учун турли ваканцияларда 3000 га яқин бўш ўрни таклиф қилмоқда. Ойлик маош 1600 еврогача. Номзодлар 21 ёшдан 55 ёшгача бўлиши, тажрибага эга бўлиши керак.
Литва ўзбекистонликлар учун ойлик маоши 700–1600 еврогача бўлган бўш ўринлари таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, пайвандчи, омборхонада юк ортувчи, тикувчи, юк автомобили ҳайдовчиси, омборхона ишчиси, қурувчи каби йўналишларда номзодлардан аризалар қабул қилинади. Қуйида номзодлар учун қўйилган талаблар рўйхати келтирилган:
Таъкидланишича, иш ҳақи 700–1600 еврогача бўлади. Иш берувчи ётоқхона ва транспорт билан таъминлайди. Номзод эса, агентлик хизмати, ўқитиш ва кўниктириш учун БҲМнинг 10 бараваригача ва виза тўловини амалга оширади.
Аввалроқ Ўзбекистонликлар Туркиядаги меҳмонхона ишларига таклиф этилганди. Иш вақти 8 соатдан 6 кун, иш ҳақида 580 доллар.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: