14:31 | 19.07.24

                       

«Lukoil» асоссиз олган маблағни қайтариши талаб қилинди

Рақобат қўмитаси «Lukoil» асоссиз олган маблағни қайтаришини талаб қилди.

Рақобат қўмитаси «Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd» компаниясига нисбатан нарх манипуляцияси билан иш қўзғатилганилигини маълум қилган эди.

Натижада биржа савдоларида техник олтингугурт маҳсулоти нархлари ўртача 10 фоиздан 50 фоизгача ошишига сабаб бўлган. Компания қўмитанинг қароридан норози бўлса, аппеляция кенгаши ёки судга мурожаат қилиши мумкинлиги келтирилган.

Рақобат қўмитасининг маълум қилишича, «Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd» компанияси нарх манипуляцияси орқали асоссиз олинган маблағни қайтариши керак.

Қўмита томонидан компанияга қонунбузилишларни бартараф этиш ва кейинчалик йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: