8:22 | 24.07.24
Мадина Ниғматуллаева эри ургани, оилавий зўравонлик қурбони бўлгани ва бунинг сабабини айтди.
Собиқ актриса ва журналист Мадина Ниғматуллаева YashinTv лойиҳасига турмуш ўртоғи Маҳмуд Турсунов унга қўл кўтаргани ҳақида гапириб берди.
Мадина қўл кўтаришга бир неча маротаба сабаб пайдо бўлганини, ҳаётида ҳар хил кескин вазиятлар бўлганини айтган.
«Биринчи бир ярим йиллигимиз сокин бўлмаган. Етарли даражада ‘динамичний’ бўлган. Ҳозир бу нарса аёл ва қизларимиз учун стереотипга айланиб қолмаслиги керак. Мен зўравонликни тарғиб қилмайман. Ҳеч қачон ҳеч қайси эркак аёлга қўл кўтаришга ҳаққи йўқ. Худодан қўрққан эркак қўл кўтармайди.
Ўзимнинг мисолимга келадиган бўлсак, менинг ақлим ўткир, психологиядан илмим борлиги учун яхшигина манипуляторман. Бошида бошқармоқчи, манипуляция қилмоқчи, ўзимникини ўтказмоқчи бўлардим. Бу аслида фитнага киради. Яхши ният билан қилинмайди.
Бир марта ёмон қўл кўтарганларида афсусланганман. Турмушга чиққанима афсусланишимни билдирганман», дейди Мадина.
Шунингдек, у ҳеч кимга чидаб яшаш керак, сабр қилиш керак демайди. Ҳар ким ўз танловидан фойдаланиши керак.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: