22:31 | 11.02.24
Андижоннинг Мархамат туманида 2 қаватли уйда ёнғин содир бўлганди. Вилоят ҳокимлиги уйнинг томи қисми янгидан қуриб берилишини маълум қилди.
Марҳамат туманидаги икки қаватли уйлардан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Вилоят ҳокимлиги ахборот химзати ушбу уйда таъмирлаш ишлари бошланганини маълум қилди.
Қайд этилишича, тезкор ҳаракатлар билан ёнғин батамом бартараф этилди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ёки қурбонлар бўлмаган. Мазкур вазиятни вилоят раҳбари назоратга олган.
Ҳозирда уйни тезкор тартибда таъмирлаш ҳаракатлари бошланган.
Аҳоли вакиллари овқатланиши ва бошқа юзасидан барча керакли шароитлар яратилмоқда. Эртанги (12 февраль) кундан уйнинг том қисмини янгитдан барпо этиш ишлари бошланиши айтилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: