12:09 | 30.11.23

                       

Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар бўйича бошқарма бошлиғи ишдан олинди

Bugun.uzʼдаги мавжуд маълумотларга кўра, бунга унинг соғлигидаги муаммо сабаб бўлган.

Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар бўйича бошқарма бошлиғи Ахмедов Атамурад Бахтиярович эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Миллий гвардия Матбуот котиби Bugun.uzʼга берган маълумотга кўра, Атамурад Ахмедовнинг соғлиғи туфайли таътилда бўлгани унинг ўрнига вақтинча бажарувчи тайинланишига сабаб бўлган.

Ҳозирда Мадумаров Мирзаакбар Мадаминович Тошкент шаҳар бўйича Миллий гвардия бошқарма бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланган. Тайинловга қадар полковник Мирзаакбар Мадумаров Миллий гвардия тасарруфидаги Чирчиқ шаҳридаги бригада командири лавозимида фаолият юритиб келган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: