20:16 | 02.01.24

                       

Мирзиёев қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш кераклигини айтди

Давлат раҳбари мудофаа қурилиши ва Қуролли кучларни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Шавкат Мирзиёев раислигида бугун, 2 январ куни мудофаа қурилиши ва Қуролли кучларни ривожлантириш масалаларига бағишланган хизмат йиғилиши бўлиб ўтган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Йиғилишда қўшинларнинг жанговар шайлиги ва қобилиятини янада ошириш, уларни замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан таъминлаш, мавжуд қурол-яроғ намуналарини модернизация қилиш, шунингдек, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари ва Қуролли кучлар фахрийларини ижтимоий ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ҳарбий шаҳарчаларда «темир дафтар»га кирган оилаларнинг фарзандлари учун фан, спорт ва санъат турлари бўйича тўгарак ва секциялар ташкил этиш, уларни бригада командирлари ва ҳарбий округ қўмондонларига бириктириш амалиёти йўлга қўйилгани таъкидланган. Ҳарбий хизматчилар ва оила аъзоларининг ижтимоий ҳимояси кучайтирилгани айтиб ўтилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шунингдек, миллий армияни замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбий-техник мулк билан таъминлаш, ҳарбий саноат мажмуини такомиллаштириш ишларини давом эттириш муҳимлиги кўрсатиб ўтилган.

Бундан ташқари, 14 январ куни нишонланадиган Қуролли кучлар ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбирларини юксак савияда тайёрлаш ва ўтказиш масалалари ҳам кўриб чиқилган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: