19:00 | 17.11.23 1442

Молдова президентининг ити Австрия президентини тишлаб олди — видео

Оқибатда, Австрия етакчиси Ван дэр Бэллен қўлини боғлаган ҳолда ҳужжатларни имзолаган.

Reuters Молдова президенти Мая Сандунинг ити Австрия президенти Александр Ван дэр Бэлленнинг ташрифи пайтида Австрия етакчисининг қўлини тишлаб олганини ёзмоқда.

Айтилишича, воқеа икки раҳбар президент қароргоҳи ҳовлисида сайр қилаётганда содир бўлган. Дастлаб, Ван дэр Бэллен Кодрут лақабли итни қўли билан ушлаш учун энгашган. Оқибатда, ит уни тишлаб олган.

Шундан сўнг, Молдова президенти инглиз тилида Бэллендан кечирим сўраган ва итнинг яқин атрофдаги одамларнинг кўплигидан қўрқиб кетганини тушунтирган. Ван дэр Бэллен эса Молдова парламенти спикери билан навбатдаги йиғилишда қўлини боғлаган ҳолда қўшма ҳужжатларга имзо чеккан.

Фото: Австрия президенти ва Молдова спикери

Маросимлар тугагач, Мая Санду ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида бир нечта расмларни жойлаган.


Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятидаги ҳибсхонада 22 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

21:29 | 02.12.23 979
FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

FIFA терма жамоалар рейтингини эълон қилди

20:19 | 02.12.23 875
Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

Тошкентда автобус йўлакларидаги қоидабузарликларни камераларга қайд этиш бошланди — видео

18:59 | 02.12.23 540
Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

Газланган ичимликларга акциз солиғи – шакарга қарши курашми ёки «қора бозор» импорти учун «яшил чироқ»ми? – Алфия Раҳимовна

17:30 | 02.12.23 449
Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

Ўзбекистонда энг арзон ва қиммат палов қаерда сотилиши маълум бўлди

16:49 | 02.12.23 1151
Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

Совет Иттифоқи қатағон қилган Абдулла Қодирий ва 200 га яқин киши оқланди

12:30 | 02.12.23 947