10:34 | 09.12.23

                       

«Москва – Фарғона» рейсидаги самолёт Намангандаги аэродромга қўнишга мажбур бўлди

Самолёт йўловчилари эса ер усти транспортида шаҳар аэропортига етказилиши айтилди.

«Фарғона» аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли «Азимут» авиакомпаниясининг Москва – Фарғона рейси Намангандаги муқобил аэродромга йўл олишга мажбур бўлди. Борт таркибида жами 100 нафар йўловчиси бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 06:09 да Наманганга келиб қўнди.

А9170 Фарғона – Москва рейси йўловчилари ер усти транспортида Наманган аэропортига етказилиши айтилди.

Аввалроқ, Санкт-Петербургдан Самарқандга учган самолёт Ақтўбега фавқулодда қўнганди.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: