11:06 | 01.08.24
Москвада автобусда йўл ҳақини тўламасдан, кондуктор билан муштлашган ўзбекистонлик аёл беш йилгача қамалиши мумкин (видео).
Россияда 6 июнь куни Ўзбекистон фуқароси автобусда чипта назоратчиси билан муштлашди, деб хабар беради «РИА Новости».
Воқеа Москвада содир бўлган. Мамлакатда ноқонуний бўлган ўзбекистонлик аёл чипта пулини тўламаслик учун автобусда чипта назоратчисини калтаклаган.
Айни пайтда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аёлга нисбатан 318-модда (Ҳокимият вакилига нисбатан зўравонлик қўллаш) бўйича жиноят иши қўзғатган, бу эса беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини назарда тутади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: