14:11 | 28.02.24
Россиянинг «Азимут» авиакомпанияси 28 февраль куни амалга ошириши керак бўлган Наманган–Москва йўналишидаги рейс 10 соатдан кўпроққа кечиктирилди. «Uzbekistan Airports» кечиктириш сабаби бўйича изоҳ берди.
Россиянинг «Азимут» авиакомпаниясининг Тошкент вақти билан соат 05:10 да учиши режалаштирилган А49086 (Наманган – Москва) рейси техник сабабларга кўра 10 соатдан ортиқ вақтга кечиктирилди. Бу ҳақда «Узбекистан Аирпортс» ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, рейс йўловчилари авиакомпания томонидан меҳмонхонага жойлаштирилган ва аэропортдан вақтинча бўлиш жойигача транспорт билан таъминланган.
Дастлабки маълумотларга кўра, А49086 рейси 2024 йил 28 февраль Тошкент вақти билан соат 15:30 га кўчирилган. Парвоз жадвалига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни авиаташувчидан олиш мумкинлиги айтилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: