15:28 | 29.07.24
Наманганда Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб, ўзгалар картасидаги пулни ўғирлаган шахс ушланди. Унга нисбатан 8 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Наманганда 20 ёшли қиз сохта ҳаволаларга ишониб, банк картасидаги пулларини йўқотди. Бу ҳақда ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Наманган вилоятида яшовчи 20 ёшли (аёл) М.М. ИИОга мурожаат қилиб, банк картасидан 1 272 000 сўм миқдоридаги пул маблағлари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.
Маъсуллар томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Тошкент шахарда яшовчи 26 ёшли Э.А. содир этганлиги аниқланди.
Унга кўра, Э.А. интернет фойдаланувчиларига Telegram орқали ёлғон эълонлар остида сохта дастур, ҳавола жўнатиб, бу эълонга ишонган жабрланувчи М.М.нинг банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали унинг банк мобил иловасига иккинчи фойдаланувчи сифатида уланиб олган ва унинг ҳисобидаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк картасига ўтказиб олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Э.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: