14:00 | 03.01.24
Унинг ҳаракати онлайн кузатув камераларига тушиб қолган.
Наманган вилояти Наманган шаҳрида чиқинди ташлаш билан боғлиқ навбатдаги ҳуқуқбузарлик содир этилган. Ҳолат Экология вазирлиги Диспетчерлик ва онлайн мониторинг марказий бошқармаси томонидан ўрнатилган онлайн кузатув камераларига муҳрланган.
Ўрганиш натижасида фуқаро Ҳ.И. шаҳардаги «Лола» МФЙ ҳудудида белгиланмаган жойга чиқинди ташлагани аниқланган. Унга нисбатан МЖтКнинг 91-1-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳуқуқбузарга БҲМнинг бир баробари — 340 минг сўм миқдорида жарима белгиланган.
Маълумот учун, айни дамда республиканинг барча ҳудудларида онлайн кузатув камералари ўрнатилмоқда. Бу камералар нафақат белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш, балки бошқа турдаги экологик ҳуқуқбузарликларнинг ҳам олдини олишга имкон беради.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: