20:30 | 07.07.23

                       

Наманганда уй-жой низоси ортидан ака-ука қўшнисини чопқи билан уриб, ўлдириб қўйди

Жабрланувчи олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Наманганда уй-жой низоси ортидан ака-ука қўшнисини чопқи билан уриб, ўлдириб қўйди. Воқеа 4 июл куни соат 16:00 ларда Х.А. ўзининг эгизак акаси Х.А. билан М.Т.нинг уйига бориб, болаларидан чақириб беришни сўрайди. М.Т. уйидан чиққанда вояга етмаган фарзандини олдида ерга йиқитиб, ўзи билан олиб келган чопқи билан қорин ва елка соҳаларига бир неча маротаба уриб, М.Т.нинг икки қўлини кафт соҳасидан чопқи билан чопиб ташлаган.

М.Т. олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ушбу аянчли воқеадан аввалроқ 12 июн куни Х.А. қўшниси М.Т. билан ўрталарида олдиндан бўлиб келаётган уй-жой низоси сабаб жанжаллашиб, Х.А. темирдан ишланган «Лом»ни олиб чиқиб, М.Т.га хужум қилганида атрофдагилар томонидан тўхтатиб қолинган. Ушбу воқеадан сўнг М.Т. ИИБга мурожаат қилиб Х.А.га нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мурожаат бўйича 20 июнда Х.А.га нисбатан МЖтКнинг 183-моддасига асосан маъмурий чора кўриш юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 03 июлда кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судига юборилган.

Х.А. унга нисбатан маъмурий чора кўрилаётганидан ғазабланиб, М.Т.ни қасддан ўлдиришни мақсад қилган.

Ҳолат юзасидан Х.А.га нисбатан Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисми «ж» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: