15:39 | 29.07.24

                       

Наманганда Агробанк ходими учинчи қаватдан тушиб кетди

Наманганда якшанба куни ишга чақирилган Агробанк ходими учинчи қаватдан тушиб кетди.

Наманганда Агробанкнинг 21 ёшли ходимини қасддан ўлдирганлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Bugun.uz’га хабар берди.

Қайд этилишича, Наманган шаҳрида ижара асосида яшаб келаётган 2002 йилда туғилган Х.М. Н.Л. билан биргаликда 2003 йилда туғилган М.А. (Банк кассири) билан ўзаро тортишишиб, жанжалашиб кетган. Улар М.А.ни қасддан ўлдириш мақсадида, хонадонинг ётоқхона ойнаси ромига мажбурлаб чиқариб, қўп қаватли хонадонинг 3-қаватидан пастга мажбуран суриб, ташлаб юборган. Шундан сўнг, жиноятчилар яшириниш мақсадида Spark машинасида, воқеа жойидан номъалум томонга қочиб кетиб, яширинган.

М.А.га хонадоннинг ховлисида бўлган фуқаролар томонидан ёрдам кўрсатилган. У Республика шошилинч тез ёрдам илмий марказининг Наманган филиалига олиб борилган. Шифокорларнинг дастлабки маълумотномасида, фуқаро М.А.даги жароҳатлар оғирлик даражасига кўра «ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жарохати» гурухига кириши кўрсатилган.

Маълумотларга кўра, ходимни якшанба куни ҳам ишга чақиришган. Ишдан қайтгандан сўнг Наманган шаҳар Ибрат кўчасида яшовчи 22 ёшли ходим кўп қаватли уйининг деразасидан тушиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми «п» банди (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Х.М. ва Н.Л. Жиноят-процессуал Кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: