19:40 | 16.05.22
Шунингдек, Финляндия ва Швециянинг ташкилотга қўшилиши бўйича маълумот берилди
NATO бош котиби Йенс Столтенберг урушда Украина ғалаба қозонишга қодирлигини маълум қилди. Бу ҳақда «CNN» хабар берди.
Столтенбергга кўра, Украинадаги уруш Москва сценарийси бўйича давом этмаяпти. «Улар Киевни эгаллаб ололмади, Харьковдан чекинмоқда, Донбассдаги катта ҳужумлари эса тўхтаб қолган. Россия ўз стратегик мақсадларига эриша олмади. Украина Россия билан урушда ғалаба қозонишга қодир», — деган альянс раҳбари.
Расмий украиналиклар ўз ватанларини мардлик билан ҳимоя қилаётганини, уларга ёрдам бериш учун миллиардлаб доллар ажратилаётганини айтган. Столтенберг NATO эшиклари Швеция ва Финляндия учун очиқлигини таъкидлаб, уларнинг альянсга қўшилиш қарорини «тарихий» деб баҳолаган. Бу жараённи тезлаштириш тарафдори эканини таъкидлаган.
«Ишончим комилки, аъзолик жараёнини кечиктирмайдиган тарзда Туркия билдирган хавотирларни бартараф эта оламиз», — деган NATO бош котиби. Шунингдек, у Анқара Скандинавия давлатларининг NATO’га аъзо бўлиш аризасига тўсқинлик қилмоқчи эмаслигини қўшимча қилган.
Аввалроқ Туркия Финляндия ва Швецияга NATO’га қўшилиш бўйича талаб қўйганди. Шунингдек, Россия ва NATO тўқнашувига нима туртки бўлиши маълум қилинган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: