12:20 | 29.07.24
Навоий шаҳрининг айрим ҳудудларига сув етказиб бериш тўхтатилади.
Навоий шаҳрининг айрим ҳудудларида сув таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда «Навоий сув таъминоти» АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Навоий шаҳар марказидаги Д-160 ммли ичимлик сув қувурида авария ҳолати юзага келганлиги сабабли, ушбу носозликни бартараф этиш учун бугун 29 июль соат 12:30 дан, 17:00 га қадар Вилоят прокуратураси биноси, «Тараққиёт» ва «Маърифат» маҳаллалари, «Толстой» 20-а, 20-б, 20-в, 21, 22, 23, 24, 25, 26, 27, 28, 29, 30, 31, 32, 33, 34, 35, 36, 36-б, 37, 38, 38-а, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 49-а, 50, 51, 52, 53, 54, 55 – уйлар ҳамда «Ватанпарвар» 36, 38, 40, 42, 42-а, 44, 46, 48-а – уйларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.
«Етказилаётган ноқулайликлар учун истеъмолчиларимиздан узр сўраймиз», дейилади хабарда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: