7:39 | 12.07.24
Навоийда фуқаронинг картасидаги пулларни ноқонуний ечиб олган шахсларни аниқлаш эвазига 600 доллар талаб қилган ИИБ ходими кўлга олинди.
Кармана туманида яшовчи фуқаронинг пластик картасидан 62 миллион сўм ноқонуний ечиб олинган. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.
Маълум бўлишича, Навоий вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизматининг Киберхавфсизлик бўлинмаси катта тезкор ходими Кармана туманида яшовчи фуқаронинг пластик картасидан 62 миллион сўм ноқонуний ечиб олган шахсларни аниқлаб бериш эвазига 600 доллар талаб қилган.
Ходим фуқародан сўралган пулни олган вақтида ДХХ ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши кўзғатилиб, қамоқ жазоси тайинланган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: