13:06 | 12.12.23
Bugun.uz’даги маълумотларга кўра, маст ҳолатда бўлган эркак Тошкентга олиб келинган.
2023 йилнинг 11 декабр куни АҚШнинг Ню-Йорк шаҳридан Тошкентга парвозини амалга оширган «Ню-Йорк-Тошкент» рейсидаги Boeing 787 самолёти йўловчилардан бирининг жанжал кўтаргани ортидан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги муқобил аэродромга фавқулодда қўнишга мажбур бўлганди.
Bugun.uz’даги мавжуд маълумотларга кўра, самолёт бортида зўравонлик қилган Ўзбекистон фуқароси — 1991 йилда Самарқанд вилоятида туғилган 32 ёшли эркак бўлиб, №78706 рақамли самолёт бортининг №14D ўриндиғидан жой олган. Парвоз вақти ўзидаги бир литр ҳажмдаги Jack Daniels номли виски спиртли ичимлигини ичиб, унинг таъсирида самолёт ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаган.
Шунингдек, жамоат тартибини сақлаш вазифасини бажараётган борт кузатувчиси, экипаж ходимлари ҳамда жанжал олдини олишга ҳаракат қилган бошқа йўловчиларга қаршилик кўрсатган. Эркак юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимай, ҳаёт ва соғлиқ учун таҳдид туғдириб, безорилик ҳаракатларини амалга оширган.
Ҳозирда Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ томонидан эркакка нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: