10:11 | 28.02.24
Ўзбекистонлик шахматчи Нодирбек Абдусатторов «Prague Chess Festival 2024» турнирида рақиби устидан ғалаба қозониб, 2753,5 балл тўплади. Бу билан у дунё шахмат рейтингида кучли ўнталикка кирди.
Нодирбек Абдусатторов Прагада ўтказилаётган турнирда рақиби устидан ғалаба қозониб, дунё шахмат рейтингида кучли ўнталикка кирди.
Маълум бўлишича, спортчи «Prague Chess Festival 2024» 1 турида ғалаба қозонди. Унинг рейтинги бугунги ғалабадан кейин 2753,5 га етди ва 5 карра жаҳон чемпиони Вишванатан Анандни ортда қолдирди.
Таъкидланишича, ҳозиргача бирор ўзбек спортчиси кучли ўнталикдан жой олмаган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: