11:00 | 15.08.23
Matiz ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда кетаётган Sinotruk юк автомобилининг орқа қисмига урилган.
Тошкент вилояти Оҳангарон туманида 14 август куни соат 07:00 лар атрофида Matiz ҳамда юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Қайд этилишича, туман ҳудудидан кесиб ўтувчи Олмалиқ-Тошкент автомобил йўлининг 25-километрида 31 ёшли ҳайдовчи К.Х. Matiz машинасида ўзи билан бир йўналишда кетаётган, 47 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Sinotruk юк автомобилининг орқа қисмига урилган.
ЙТҲ оқибатида Matiz ҳайдовчиси олган жароҳатлари сабабли вафот этган. Ҳолат юзасидан Оҳангарон тумани ИИБ ходимлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: