15:35 | 01.02.24
Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги Янги инновацион иқлим маркази асосчиси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
2024 йил 30 январ куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида вазир Азиз Абдуҳакимов ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетидаги Янги инновацион иқлим маркази асосчиси Раэ Квон Чунг ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда вазир маслаҳатчиси Суна Парк, ТДИУ ректори, профессор Қўнғиротбой Шарипов, шунингдек, иқлим маркази директори Лайло Яхшибоева иштирок этган.
Учрашув давомида ҳамкорликни янада ривожлантиришга оид қатор масалалар муҳокама қилинган. Хусусан, Иқлим кенгашини тузиш борасидаги асосий масалалар, хусусан, тадқиқот маълумотларининг етишмаслиги, иқлим ўзгариши масалалари бўйича мутахассислар, олимларнинг камлиги, эколог-олимларни ўзаро боғлаш учун жой, тармоқ йўқлиги каби муаммоларга эътибор қаратилган.
Ўз навбатида Hub&Spot форматида фаолият юритувчи Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Central Asian Green University) ва миллий иқлим маркази муаммоларни тизимли ҳал этишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланган.
Шунингдек, Green Cities лойиҳаси доирасида Ўзбекистондаги ҳокимлар учун тренинглар ўтказишга эксперт ўқитувчиларни жалб қилиш масаласи ҳам муҳокама қилинган.
Учрашув якунида қуйидаги келишувларга эришилган:
Маълумот учун, Профессор Раэ Квон Чунг Нобел мукофоти совриндори ҳисобланади. У БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Муннинг иқлим ўзгариши масалалари бўйича бош маслаҳатчиси ва Жанубий Кореянинг иқлим ўзгариши бўйича элчиси лавозимларида ишлаган. Ҳозирда Тошкент Давлат Иқтисодиёт Университетида фаолият юритмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: