17:04 | 04.10.24

                       

Ўзбекистон ДХХ раиси Остонада МДҲ махсус хизматлари кенгашининг мажлисида қатнашди

Учрашувда махсус хизматлар ўртасидаги ҳамкорликнинг аҳамияти, хавфсизлик соҳасидаги келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш зарурлиги муҳокама қилинган.

4 октябрь куни Остона шаҳрида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг 55-мажлиси иштирокчилари билан учрашди. Ўзбекистондан ушбу учрашувда ДХХ раиси Абдусалом Азизов қатнашган.

Абдусалом Азизов Остонада МДҲ давлатлари махсус хизматлари мажлисида қатнашмоқда
Абдусалом Азизов
Фото: Оқўрда матбуот хизмати

Қосим-Жўмарт Тўқаев хавфсизлик органлари ўртасида тезкор ва таҳлилий маълумотлар алмашуви орқали минтақавий хавфсизликни таъминлаш зарурлигини билдирди.

Фото: Оқўрда матбуот хизмати

Учрашувда МДҲ давлатларидан Ўзбекистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон махсус хизматлари ва МДҲ Антитеррор маркази раҳбарлари иштирок этган.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: