14:11 | 05.03.24
Автомобиль транспортида юк ташувларини ривожлантириш, бунда миллий ташувчилар учун қулай шарт-шароитларни яратиш, ушбу йўналишда тўлов ва йиғимларни камайтириш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди.
4 март куни транспорт вазири Илҳом Махкамов Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарий билан учрашди.
Транпорт вазирлиги хабарига кўра, учрашувда мамлакатлар ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш йўналишлари муҳокама қилинди.
Хусусан, автомобиль транспортида юк ташувларини ривожлантириш, бунда миллий ташувчилар учун қулай шарт-шароитларни яратиш, ушбу йўналишда тўлов ва йиғимларни камайтириш билан боғлиқ жиҳатлар кўриб чиқилди.
Учрашувда автомобиль транспортида юк ташувларини ривожлантириш ҳар икки томон учун ҳам бирдек манфаатли эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди. Шу нуқтаи назардан, томонлар учрашувда кўрилган масалаларнинг ечими юзасидан ишчи гуруҳ учрашувни ташкил этиш ва аниқ таклифларни ишлаб чиқишга келишиб олди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: