16:27 | 19.04.24
Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 18−19 апрель кунлари давлат ташрифи билан Душанбе шаҳрида бўлади.
Асрлар давомида тили, дини, маданияти, тарихи бир манзилдатуташган ўзбек ва тожик халқлари бир тан–у бир жон бўлиб, ўзароҳамжиҳатликда яшаб келмоқда. Бугунги кунга келиб, икки давлат ўртасидасиёсий–иқтисодий ва маданий алоқалар ўзининг янги босқичига кўтарилди.
Жорий йилнинг 18-19 апрел кунлари Президент Шавкат Мирзиёев Тожикистон Президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан давлатташрифи билан Душанбе шаҳрида бўлади.
Икки томонлама учрашувлар давомида Ўзбекистон ва Тожикистон етакчилари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларюзасидан фикр алмашиб, томонлар савдо, саноат, қишлоқ хўжалиги,энергетика, транспорт ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳаларинитаҳлил қилишади. Шунингдек, икки давлат ўртасида маданий–гуманитар ватуризм алмашинувларини кенгайтириш назарда тутилган бўлиб, ўзбек киноижодкорларидан иборат делегациянинг «Юлдузлар шуъласи: Жомий ваНавоий» бадиий филми бўйича тожикистонлик ҳамкасблари билан учрашувўтказиш ҳам режа қилинган.
Маълумот учун, илк марта 2018 йилда ўтказилган тадбирнингиккинчи кўриниши 2021–йилда бўлиб ўтган эди.
Жорий йилги концерт дастурида Ўзбекистондан 200 дан ортиқ ижодвакиллари иштирок этишмоқда. Жумладан, Ўзбекистон халқ артисти, маданият вазири Озодбек Назарбеков, Ўзбекистон ва Тожикистон халқартисти Фаррух Зокиров, Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ артисти МуножатЙўлчиева, Ўзбекистон халқ артистлари Юлдуз Усмонова, Оғабек Собиров, Абдуҳошим Исмоилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулбаҳор Эрқулова, Илёс Арабов, Маъсума Болтабоева, Ойгул Нодирова ва бошқасанъаткорлар Дўстлик концертида миллий санъатимиз нуфузини намойиш этиши режалаштирилмоқда
«Ўзбекистон маданияти кунлари» давомида, «Ўзбек киноси кунлари», Ўзбек Миллий мақом санъати маркази Юнус Ражабий номидаги «Мақом» ансамбли концерти, Ўзбекистон театрларининг Тожикистонга гастролларибўлиб ўтади.
Шунингдек, давлат ташрифи доирасида бир қатор тадбирлар, хусусан, Ўзбекистон киноси кунлари, хотин-қизлар форуми, зиёлилар ва олимлар ҳамда тарихчилар илмий конференцияси, миллий таомлар ва туризм салоҳиятини намойиш этувчи фестивал бўлиб ўтади.
Аввалроқ Тошкент шаҳрида Ректорлар форуми, Душанбе шаҳрида эсабизнес форуми ўтказилган эди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: