11:53 | 28.02.24
Бахтиёр Саидов Малайзия ташқи ишлар вазири билан учрашди. Улар давлатлар ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш ва савдо-иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш масалаларини муҳокама қилди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов малайзиялик ҳамкасби билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби хабар берди.
Қайд этилишича, Бахтиёр Саидов вазирдаб ташқари «YTL Corparation BHD» корпорацияси бош ижрочи директори Марк Ео билан ҳам атрофлича музокаралар ўтказган. Кун тартибидан давлатларимиз ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама ривожлантириш ўрин олди. Асосий урғу савдо-иқтисодий алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилди.
Маълумот учун, Малайзия Ўзбекистон мустақиллигини 1992 йил 1 январда тан олган. Икки мамлакат ўртасида дипломатик алоқалар 1992 йил 21 февралда ўрнатилган. Илм-фан ва маданият жамоатчилиги ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш мақсадида 1998 йил Тошкентда Ўзбекистон–Малайзия дўстлик жамияти ташкил этилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: