9:11 | 19.07.24
Ўзбекистон ва Қатар туризм тадбирларида ҳамкорлик қилади.
«Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги Президент Қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон ва Қатар Давлати Ҳукуматлари ўртасида туризм ва ишбилармонлик тадбирлари соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди. Бу ҳақда Қонунчилик ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, битим 2023 йил 2 октябрда Доха шаҳрида имзоланган. Туризм қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ва тегишли вазирликлар, идораларнинг раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари бажарилиши устидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди.