16:01 | 26.02.23 223

Ўзбекистон ва Қирғизистон биргаликда юқори технологияли иссиқхоналар қуради

Шунингдек, иккала давлат ҳудудида интенсив боғлар ташкил этилади

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлиб турган Қирғизистон президенти ҳузуридаги миллий инвестиция агентлиги директори Умбриел Темиралиев билан учрашди.

Мулоқотда кимё ва тўқимачилик саноати, машинасозлик, фармацевтика, чарм-пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш, қурилиш материаллари, электротехника, шунингдек, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт, логистика ва туризм соҳаларида эришилган келишувлар жорий этилишининг ҳозирги ҳолати ва уларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшма режалар кўриб чиқилди.

Шунингдек, иккала давлат ҳудудида ҳам интенсив боғлар ва юқори технологияли иссиқхоналар ташкил этиш бўйича келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда лойиҳалар юзасидан ишларни жадаллаштириш учун тадбиркорлик вакилларига ҳар томонлама ёрдам беришга тайёрлик билдирилди.

Бундан ташқари, учрашувда энергетика соҳасидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилди. Хусусан, «Қамбарота ГЭС-1» қурилиши доирасида зарур бўлган ҳужжатлар тайёрланаётгани маълум қилинди. Музокаралар якунида муҳокама қилинган барча йўналишлар бўйича яқин ҳамкорликдаги ишларни давом эттиришга келишиб олинди.

Аввалроқ Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон биргаликда «Қамбарота-1 ГЭС»ини қурилишида иштирок этиши, шунингдек, Ўзбекистонда иссиқхоналар учун 7 йилдан 14 йилгача бўлган имтиёзли кредитлар ажратилиши ҳақида хабар берилганди.


Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

Буюк Британия ва Украина Ўзбекистоннинг иккита компаниясига санкция киритди

19:41 | 08.12.23 1156
Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

Yandex Go Ўзбекистондаги агрегатор хизматлари бозорида «монополист» деб эътироф этилди

18:19 | 08.12.23 524
Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

Жиззахда тергов ва суд органларидан яширинган 17 нафар шахс ушланди — видео

17:32 | 08.12.23 802
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида метан «заправка»ларнинг иш вақти чекланди

16:34 | 08.12.23 827
Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

Навоийда 10 нафар жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди — видео

15:50 | 08.12.23 1492
Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

Тошкент халқаро аэропортининг учиб кетиш залига кузатувчилар кириши чекланди

15:19 | 08.12.23 676