20:12 | 08.03.24
Хатлон вилоятида халқаро сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтди. Кўргазма доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон сайёҳлик компаниялари вакиллари ўртасида B2B шаклидаги музокаралар ташкил этилди.
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Сурхондарё вилояти Туризм бошқармаси раҳбарияти ва сайёҳлик компаниялар вакилларининг Тожикистоннинг Хатлон вилоятида бўлиб ўтган халқаро сайёҳлик кўргазмасида иштироки ташкил этилди.
Кўргазма доирасида Ўзбекистон ва Тожикистон сайёҳлик компаниялари вакиллари ўртасида B2B шаклидаги музокаралар ташкил этилди.
Учрашувлар натижасида икки мамлакат сайёҳлик фирмалари ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича бир қатор битимларни имзолади.
Сурхондарё вилояти делегацияси ташриф давомида, шунингдек, Тожикистоннинг «Сафед дара» қишки курорт зонасида бўлиб, ҳудудда амалга оширилган ишлар ва мижозларга яратилган қулайликлар билан танишди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: