11:55 | 09.02.24

                       

Ўзбекистонда 1 синф ўқувчилари учун февралда қўшимча таътил берилади

Мактабларнинг 1 синф ўқувчилари учун февраль ойида бир ҳафталик қўшимча таътил берилади. Таътил муддати мактабнинг педагогик кенгаш қарори асосида белгиланади.

1 синф ўқувчилари учун феврал ойида қўшимча 1 ҳафталик таътил берилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби хабар берди.

Қайд этилишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 140-сонли қарори билан таcдиқланган Низомда умумий ўрта таълим мактабларида 1-синф ўқувчиларига кўшимча таътил белгиланиши назарда тутилган.

Низомга кўра, 1-синф ўқувчилари учун февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади. Таътил муддати мактабнинг педагогик кенгаш қарори асосида белгиланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: