22:25 | 15.01.24

                       

Ўзбекистонда 17-18 январ кунлари учун об-ҳаво прогнозлари эълон қилинди

Ҳафта ўртасига бориб ёғингарчилик тугайди. Ҳарорат кўтарилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17 январда кечаси -8…-13 даража, кундузи -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ; 18 январда кечаси -5…-10 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17 январда кечаси -2…-7 даража совуқ, кундузи +7…+12 даража илиқ; 18 январда кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади. Навоий вилоятининг шимолида 17 январда кечаси -8…-13 даража, кундузи -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ; 18 январда кечаси -5…-10 даража совуқ, кундузи 0…+5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ, кундузи 17 январда +5…+10 даража, 18 январда +8…+13 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ, кундузи +10…+15 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -3 даража совуқ ва +2 даража илиқ, кундузи +3…+8 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0…-5 даража совуқ, кундузи -2 даража совуқ ва +3 даража илиқ бўлади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: