13:14 | 12.02.24

                       

Ўзбекистонда 25 турдаги энг талабгир озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда 25 турдаги талаб энг юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш муҳимлиги таъкидланди. Бу бўйича 7 трлн сўмлик 342 та лойиҳа ишлаб чиқилган.

Йиғилишда 25 турдаги талаб энг юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларни мамлакатимизда ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш муҳимлиги таъкидланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар берди.

Қайд этилишича, келгуси икки йилда 5 та халқаро брендни жалб қилиб, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш топширилди. Шунингдек, Жаҳон банкидан жалб қилинган маблағлар ҳисобидан янги лойиҳалар учун 10 йил муддатга, айланма маблағ учун 2 йилга миллий валютада 18 фоиздан кредит ажратилади.

Машҳур брендлар буюртмаларини бизнинг корхоналарга жойлаштириш билан шуғулланадиган сорсинг компанияларни жалб қилиш харажатининг 50 фоизи қопланади. Бунда, ҳар бир брендга 500 миллион сўмгача субсидия берилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: