20:39 | 28.07.24
Ўзбекистонда 29 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.
Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +24…+26 даража, кундузи +38…+40 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +18…+23 даража, кундузи +28…+33 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси +23…+28 даража, кундузи +36…+41 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +22…+27 даража, кундузи +36…+41 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +25…+30 даража, кундузи +38…+43 даража, баъзи жойларда +45 даражагача бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +22…+27 даража, кундузи +36…+41 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +14…+19 даража, кундузи +27…+32 даража бўлади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: