Ўзбекистонда зўравонликка учраган аёл қизлар давлат органларида ишлайди
Ўзбекистонда зўравонликка учраган аёл қизлар давлат органларида ишлайди. Уларни ишга олмаган давлат ташкилотлари жавобгарликка тортилади.
«Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида муҳокамалар бўлиб ўтди.
Маълум қилинишича, қонунга қуйидаги ўзгартиришлар киритилади:
- маҳаллий меҳнат органларига рўйхати тақдим этилган тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизларни давлат органлари ва ташкилотларига йўлланма асосида ишга жойлаштириш хизмати;
- зўравонликдан жабр кўриб, иш қидираётган шахслар маҳаллий меҳнат органларида уларнинг мурожаатисиз рўйхатга олиниши тартиби;
- тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлган хотин-қизларни ишга қабул қилишни бўш иш ўринлари мавжуд бўлганда асоссиз равишда рад этган давлат ташкилотларига, давлат улуши эллик фоиз ва ундан юқори бўлган ташкилотларга қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарлик меъёрлари киритилмоқда.
Шунингдек, ишга жойлаштириш бўйича йўлланма бериш фақат «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонун асосида амалга оширилади.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: