11:25 | 26.07.24

                       

Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ойлик иш ҳақи миқдори эълон қилинди

Ўзбекистонда аҳолининг ўртача ойлик иш ҳақи миқдори эълон қилинди. Тошкент шаҳрида бу кўрсаткич саккиз ярим млн сўмга етган.

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 5 миллион сўмни ташкил қиляпти. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-июнь ойларида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичлари:

  • Тошкент шаҳрида (8 450,9 минг сўм);
  • Навоий вилоятида (6 601,9 минг сўм);
  • Тошкент вилоятида (4 917,8 минг сўм);
  • Андижон вилоятида (4 446,5 минг сўм);
  • Қорақалпоғистон Республикасида (4 165,4 минг сўм) кузатилган.
Фото: Статистика агентлиги матбуот хизмат

Шунингдек, иқтисодий фаолият турлари бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг баланд кўрсаткичи — банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти соҳасига тўғри келган — 14 миллион сўм.

Фото: Статистика агентлиги матбуот хизмати

Таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳалари эса энг қуйи ўринни эгаллаган — 3,3 миллион сўм.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: