8:51 | 23.02.24

                       

Ўзбекистонда айрим фан ўқитувчиларининг ойлигига 50 фоиз қўшимча устама тўланади

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ва айрим фанлардан дарс берадиган педагогларнинг тариф ставкасига 50 фоиз миқдорида ойлик қўшимча устама тўланади.

Президентнинг “Ўзбекистон – 2030 стратегиясини Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. Ҳужжат матни ЎзАда эълон қилинди.

Унга кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида она тили ва адабиёт ҳамда тарих фанлари бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг миллий баҳолаш тизимида олинган тегишли даражадаги сертификатга эга бўлган ва ушбу фанлардан дарс берувчи педагог кадрларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

Мазкур банднинг тўлиқ, сифатли ва сўзсиз бажарилиши учун масъул этиб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги белгиланади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: