14:55 | 07.03.24

                       

Ўзбекистонда бугун барча ходимлар камида бир соат олдин ишдан кетиши мумкин

Ўзбекистонда ишланмайдиган байрам кунлари арафасида барча ходимлар камида бир соат олдин ишдан кетиши мумкин. Адлия вазирлиги ишни қисқартириш имкони бўлмаган ходимларга қандай имтиёзлар борлигини айтди.

Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот каналида маълум қилинди.

«Агар ишни қисқартириш имкони бўлмаса (масалан, узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда) ортиқча ишлаганлик учун ходимга қўшимча дам олиш вақти берилади ёки ўша вақт учун 2 ҳисса ҳақ тўланади», дейилади хабарда.

Қонунчиликка кўра, байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: