10:55 | 06.10.24
Чоралар чиқинди хизмати сифатини яхшилашга ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг молиявий барқарорлигини таъминлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, ушбу қарор аҳолининг тўлов маданиятини шакллантиришга хизмат қилади.
Ўзбекистонда чиқинди хизматлари учун 6 ойдан ортиқ вақт давомида тўлов қилмаган абонентларга SMS орқали хабарномалар юборилиши бошланди. Тизим «Ҳудудий электр тармоқлари»нинг қисқа рақами орқали амалга оширилиб, қарздорлик қопланмагунча электр энергияси учун тўловларни чеклаш тартиби жорий қилинмоқда.
Чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича хизматлар учун тўловлар аҳоли томонидан вақтида амалга оширилмаётгани сабабли республика бўйича дебитор қарздорлик ҳажми 585 млрд сўмга етган. Ҳолат санитар тозалаш хизматлари кўрсатувчи ташкилотларнинг молиявий кўрсаткичларига жиддий таъсир кўрсатмоқда.
Экология вазирлигининг маълумотларига кўра, баъзи фуқаролар чиқиндиларни ўзлари ёқиб юбораётгани ёки ерга кўмиб қўймоқда. Бу йўл билан улар чиқинди олиб чиқиш хизматлари учун тўловларни умуман тўламасликка ҳаракат қилмоқда.
Чиқинди хизматлари учун тўловларни вақтида амалга оширмаган фуқароларга нисбатан кўрилган ушбу чоралар санитар тозалаш хизматларининг сифатини яхшилашга ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг молиявий барқарорлигини таъминлашга ёрдам беради. Бундан ташқари, ушбу қарор аҳолининг тўлов маданиятини шакллантиришга хизмат қилади.
Аввалроқ, июнь ойида Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоят марказларида 6 ойлик қарздорлик учун, ноябр ойидан эса республиканинг барча ҳудудларида 3 ойлик қарздорлик учун хабарномалар юборилиши ҳақида маълумот берилган эди. 2025 йил январидан эса ойлик қарздорлик учун ушбу тизим тўлиқ жорий этилиши режалаштирилган.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: