11:27 | 16.02.24

                       

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Айрим ҳудудларда дам олиш кунлари ҳарорат -11–16 даражагача пасаяди. Тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Жойларда йўлларда яхмалак кузатилади.

«Ўзгидромет» мамлакат бўйлаб дам олиш куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Маълум бўлишича, 16 февраль куни совуқ ҳаво массалари республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади. Кун давомида ҳудуднинг катта қисмида ҳарорат 0-5 даража илиққача пасайиши кутилмоқда, шимолда ҳарорат 3-8 даража совуқ атрофида бўлади.

Шанба ва якшанба кунлари кечалари ҳарорат 3-8 даража совуққача пасаяди, кундуз кунлари 3 даража совуқ, 2 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 5 даража илиққача бўлади. Шимолда ҳарорат кечалари 11-16 даража, 3-8 даража совуқ бўлади.

Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида бугун кундузи ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, ёмғир қорга айланади. Дам олиш кунлари Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.

Шамол шимоли-шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 16-17 февралда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучаяди, айрим жойларда баъзида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Республиканинг тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан қор ёғади, 16 февралда баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.

Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: