14:12 | 12.07.24
Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди.
Дам олиш кунлари – 13-14 июлда Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳарорат фони ўзгармайди.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, жума куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат +34…+39 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +41 даражагача бўлади. Асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Ўзбекистоннинг марказий ва шарқий ҳудудларида ва Қорақалпоғистон Республикасида куннинг иккинчи ярмида ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шанба, якшанба кунлари ҳарорат кечалари +20…+25 даража, кундуз кунлари +29…+34 даража иссиқ атрофида бўлади. Республика текислик ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистон Республикасида, шунингдек, шанба куни Хоразм вилоятида, Фарғона водийси вилоятларида ва Навоий вилоятининг чўл ҳудудларида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шарқий йўналишдаги шамол 7−12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Тоғли ҳудудларда беқарор об-ҳаво сақланиб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли жала ёғиб ўтади, момақалдироқ бўлади. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Пойтахтда жума кунининг иккинчи ярмида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +35…+37 даража иссиқ бўлади.
Шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +18…+23 даража, кундуз кунлари +30…+35 даража иссиқ бўлади. Шамол шарқдан 3−8 м/с тезликда эсади, 18−23 м/с гача кучайиши мумкин.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: