12:55 | 26.07.24
Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди.
Дам олиш кунлари – 27-28 июлда Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво жуда иссиқ бўлади.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, жума куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ҳарорат +34…+39 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +45 даражагача бўлади. Асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Шанба, якшанба кунлари ҳарорат кечалари +22…+28 даража, кундуз кунлари +33…+38 даража иссиқ атрофида бўлади. Республика текислик ҳудудида ёғингарчилик кутилмайди.
Шарқий йўналишдаги шамол 7−12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13−18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Тоғли ҳудудларда беқарор об-ҳаво сақланиб туради. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Пойтахтда жума кунининг иккинчи ярмида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади. Ҳарорат +38…+43 даража иссиқ бўлади.
Шанба ва якшанба кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +25…+30 даража, кундуз кунлари +36…+41 даража иссиқ бўлади. Шамол шарқдан 13−18 м/с тезликда эсади, 20−23 м/с гача кучайиши мумкин.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: