13:30 | 28.07.24

                       

Ўзбекистонда ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади. ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29 июлда +20…+25 даража, 30-31 июлда +18…+23 даража, кундузи 29 июлда +28…+33 даража, 30-31 июлда +34…+39 даражагача кўтарилади.

Бухоро ва Навоий вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, 29-30 июлда айрим жойларда баъзида 20-23 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 29-30 июлда +25…+30 даража, 31 июлда +22…+37 даража,кундузи 29 июлда +34…+39 даража, 30 июлда +36…+41 даража, 31 июлда +36…+41 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +22…+27 даража, кундузи 29 июлда +36…+41 даража, +30…+31 июлда +34…+39 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29-30 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +25…+30 даража, кундузи 29 июлда +38…+43 даража, баъзи жойларда +45 даражагача, 30-31 июлда +36…+41 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, 29-30 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси +22…+27 даража, кундузи 29 июлда +36…+41 даража, 30-31 июлда +34…+39 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси +14…+19 даража, кундузи 29-30 июлда +27…+32 даража, 31 июлда +24…+39 даражагача бўлади.