16:12 | 02.05.24
Ўзбекистонда хорижий сармоядорлар солиқлардан уч йил муддатга озод этилади. Тадбиркорларга ер ажратишнинг аукцион савдо тизими йўлга қўйилди.
Ўзбекистонда юқори рейтингга эга тадбиркорлик субъектлари учун солиқ текширувлари ўтказилмайди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда тадбиркорлик ва бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор аниқ чоралар ишлаб чиқилган.
Маълумотларга кўра, хорижий сармоядорлар акциялардан олинаётган дивидендлар бўйича солиқлардан уч йил муддатга озод этилади. Яқинда хусусийлаштириш тўғрисидаги қонун қабул қилинди. 250 та йирик корхонанинг давлат улушини ва салкам 1000 та кўчмас мулк объектларини сотиш, 12 та корхона акцияларини фонд бозорларида бирламчи оммавий жойлаштириш (ИПО) учун янги дастур ҳам ишга туширилди. Тадбиркорлар барқарорлиги рейтинги жорий этилди. Юқори рейтингга эга тадбиркорлик субъектлари учун солиқ текширувлари ўтказилмайди.
Шунингдек, энергетика йўналишидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тажрибасини ижтимоий ва бошқа инфратузилма соҳаларида ҳам кенг татбиқ этиш режалаштирилган. Тадбиркорларга ер ажратишнинг аукцион савдо тизими йўлга қўйилди. Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш доирасида 60 дан ортиқ норматив ҳужжатлар қабул қилинди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тузилиб, 2030 йилгача мўлжалланган Миллий стратегия ишлаб чиқилмоқда.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: