14:38 | 01.03.22
Уларнинг номзоди Қонунчилик палатасида кўриб чиқилган
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 1 март куни ўтказилган навбатдаги мажлисида икки вазирлик ва бир қўмитага раҳбарлар номзоди маъқулланди. Бу ҳақда «Нигоҳ» хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бош вазир ўринбосари — Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси раҳбарлигига Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Маҳкамова номзоди маъқулланган.
Зулайҳо Маҳкамова 2020 йил 4 мартдан бери Тўрақўрғон туманига раҳбарлик қилиб келган. Маълумот учун, 2020 йил февраль ойида Хотин-қизлар қўмитасини тугатиш бўйича қарор қабул қилинган эди.
Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига эса генерал-майор Абдулла Қўлдошев номзоди маъқулланган. У фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритиб келмоқда.
Шунингдек, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Турсинхан Худайбергенов номзоди ҳам маъқулланган. У фавқулодда вазиятлар вазири ҳамда Президентнинг давлат маслаҳатчиси сифатида ишлаб келмоқда.
Аввалроқ маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов Самарқанд вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланганди.
Мавзуга доир хабарлар билан танишинг: